

"Ажойиб ўйинни ўтказдик. Винисиус олдинга қадам ташламоқда. Иқтидор ҳар доим керак, бироқ "Реал"да шунчаки ўйнаб бўлмайди. Бу ерда буюк футболчилар ўйнашган. У ўзига бўлган ишончни ошириб бормоқда. Унинг кучи, энергияси кўплиги билиниб турибди.
Кейлор Навас ўзини яхши кўрсатди. У профессионал, унинг ўтмишини, ҳозирги ҳолатини ва келажагини қаттиқ ҳурмат қиламан. У биз учун керакли футболчи.
Иско? Жамоада 24 нафар футболчи бор. Менинг асосий ишим - кимгадир ёмон бўлса-да, асосий таркибни тўғри танлаш", - деди Солари.



