“Сўғдиёна”га янги футболчилар келиши давом этмоқда

Narzulla Saydullayev
16 янв 2018, 16:30
Айни дамда Тошкентда йиғин олиб бораётган жиззахликлар сафига янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда.

Бош мураббий Александр Мочинов куни-кеча “Сўғдиёна”га “Сурхон” дарвозабони Шерзод Абдураимов, “Цементчи” ярим ҳимоячиси Раҳматулло Мелибоев ва “Хоразм” аъзоси Дамир Низановни таклиф этди. Ҳозирча бу футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда. Маълумот учун юқорида номлари келтириб ўтилган футболчилар бугун “Оқ-тепа”га қарши ўтказилган синов-назорат учрашувида майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia