Собиқ ҳакам Андухар Оливер Бенземанинг голи ҳақида: "Каземиро Аспиликуэтага нисбатан қўполлик ишлатганди"

Omonjon To`xtamirzayev
28 апр 2021, 04:55
Собиқ ҳакам Андухар Оливер "Реал" форварди Карим Бенземанинг ЕЧЛ ярим финали биринчи беллашувида урган голи ҳақида гапирди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида Марсело жарима майдонига Каземирога узатмани амалга оширди, у эса боши билан тўпни Эдер Милитаога ташлаб берди. Ҳимоячининг бошига тегиб тўп Бенземага бориб тушди ва франциялик гол уриб, мувозанатни тиклади. Ўйинни бошқариб борган ҳакам Данни Маккели голни ҳисоблади.

"Гол инобатга олинмаслиги керак эди. Каземиро Аспиликуэтага нисбатан қўполлик ишлатганди. У тўпни Милитаога ташлаб беришдан аввал, рақибининг устига чиқиб кетди", – деди собиқ-рефери.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›