

23 декабрь, пайшанба куни Диего Симеоне "Атлетико"да ўзига хос юбилейни нишонлади – роппа-роса ўн йил аввал мутахассис мадридликлар жамоаси бошқарувини қабул қилиб олганди.
"Мавжуд таркибни ўрганиб, тактика ҳақида ўйлай бошлаганимни эслайман. Натижада биз қизиқарли футбол ўйнай бошладик, кейинчалик уни дунёнинг кўплаб мураббийлари кўчириб олишди. Бу жиҳат менинг аҳамиятимни янада оширди, деб ўйлайман. Мураббийлар штаби ҳимоя бўйича яхши ишлар олиб боришди, шунингдек, жамоавий ўйинни йўлга қўйишди", - деди Симеоне.



