Симеоне: "Гамейро учун хурсандман, "Спортинг"дек жамоага 3 та гол уриш қийин"

Aslanov Jasurbek
19 фев 2017, 18:14
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Спортинг" устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдирди.

Кевин Гамейро 5 дақиқа ичида 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

"Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар кўп нарсани ҳал қилди, чунки ўйинимизда баланс пайдо бўлди. Гамейронинг ҳам катта фойдаси тегди. Кевин учун хурсандман, чунки "Спортинг"дек жамоага 3 та гол уриш қийин. Хихонликлар доимо "Атлетико"га катта муаммолар туғдирган" - дейди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS