

Кевин Гамейро 5 дақиқа ичида 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
"Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар кўп нарсани ҳал қилди, чунки ўйинимизда баланс пайдо бўлди. Гамейронинг ҳам катта фойдаси тегди. Кевин учун хурсандман, чунки "Спортинг"дек жамоага 3 та гол уриш қийин. Хихонликлар доимо "Атлетико"га катта муаммолар туғдирган" - дейди Симеоне.



