Сильва АПЛнинг энг яхши плеймейкерлари рейтингида еттинчи ўринга кўтарилиб олди

13 янв 2020, 00:34
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Давид Сильва АПЛ 22-тури доирасидаги "Астон Вилла"га (6:1) қарши учрашувда Серхио Агуэрога голли узатмани амалга оширди.

Бу испаниялик ярим ҳимоячининг Премьер-лигадаги 90-аниқ узатмасига айланди. У мазкур кўрсаткич бўйича АПЛ тарихидаги барча ўйинчилар орасидан 7-поғонага кўтарилиб олди.

Қуйида АПЛ тарихидаги энг яхши асистентлар билан танишишингиз мумкин:

1.Райан Гиггз (172 )

2.Франсеск Фабрегас (111)

3.Уэйн Руни (103)

4.Фрэнк Лэмпард (102)

5.Деннис Бергкамп (94)

6.Стивен Джеррард (92)

7. Давид Сильва (90)...

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Squawka Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›