

Раҳмонқулов бунга қадар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси академиясига бир неча йилдан буён раҳбарлик қилиб келган эди. Асли Фарғоналик бўлган мутахассис эндиликда бор эътиборини “Қўқон-1912” жамоасига қаратадиган бўлди. Шуҳрат Раҳмонқулов жамоа мураббийлар штабида Нўъмон Ҳасановга ёрдам беради.





