"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
10 июл 2025, 13:43
Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

"Шўртан" клуби Далер Шарипов, Муродхўжа Жабборов, Сирожиддин Қўзиев ҳамда Шаҳбоз Нуриддинов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди", – дейилади хабарда.

Ҳужумчи Далер Шарипов 15 ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассист қайд этган бўлса, унинг шериги Муродхўжа Жабборов 10 ўйинда қатнашиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ.

28 ёшли хавбек Сирожиддин Қўзиев 15 ўйинда 3 та гол урган бўлса, 24 ёшли ярим ҳимоячи Шаҳбоз Нуриддинов 15 ўйинда 1 та тўп киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Шўртан" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›