Шевченко "Милан"ни бошқаришга тайёр. Фақат бир шарт билан

Alisher
2 окт 2019, 12:33
Украина терма жамоаси бош мураббийи А Серияда иш бошлаши мумкин.

Шевченко "Милан" бош мураббийи Марко Жампаоло истеъфога чиқарилган тақдирда, жамоани бошқаришга розилигини билдирди.

Мутахассис ноябрь ойидан иш бошлаши мумкин, чунки ундан олдин Украина терма жамоасининг Евро-2020 саралаши доирасидаги муҳим ўйинлари бор.

Аммо, мураббий италияликларга "сариқ-кўклар" бош мураббийлигида ҳам қолиш шартини қўйди.

"Милан" 2019/20 йилги мавсумни омадсиз ўтказди. Жамоа 6та ўйинда 4та мағлубиятга учради. Жамоа ҳозирда мусобақа жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Euro Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›