

“Милан” Скудеттони ютишга қодир. Мусобақа узоқ давом этади, аммо Пиоли ўтган мавсумни яхши якунлади ва янги мавсумни ҳам ажойиб бошлади. Пиоли – кўплаб фойдали жиҳатларни ўзида мужассамлаштирган яхши мураббий”, дейди “Шева”.
Эслатиб ўтамиз, “Милан” барча мусобақаларда мана 24 учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда: 18 ғалаба ва 6 дуранг. Жамоа Италия чемпионати 2020/21 йилги мавсум 6 туридан кейин 16 очко тўплаган ҳолда жадвалда пешқадамлик қилмоқда.



