"Севилья" ПСЖ вингерига қизиқмоқда

Alisher
1 янв 2020, 18:01
"Севилья" ПСЖ футболчиси Юлиан Дракслерни ижарага олмоқчи.

Дракслер ПСЖда ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва футболчининг ўзи ҳам вазиятни ўзгартиришни хоҳлаётганини яшириб ўтирмаяпти.

"Севилья" эса ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Дракслерга "Севилья"дан ташқари "Челси", "Герта" ва "Лион" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг Париж клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ўрталарида ўз якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›