Сетьен: "Мен совринлар ютмаганман, аммо "Барселона" яхши футбол ўйнашига кафолат бераман"

14 янв 2020, 23:08
"Барселона"нинг янги бош мураббийи Кике Сетьен жамоа яхши футбол намойиш қилишига ваъда берди.

"Менда катта рекордлар ёки совринлар йўқ. Менда бори ва йиллар давомида намойиш қилганим — футбол фалсафаси.

Бу фалсафани ҳамма жойда ишлатганман. Мен ишлаган "Лас-Пальмас" ва "Бетис"га қаранг, улар яхши ўйнашган. Мен ҳар гал янги клубга ўтганимда битта нарсани кафолатлашим мумкин: биз яхши футбол ўйнаймиз. Бу шундай катта клубни ишонтириш учун кифоя бўладими, билмадим, аммо "Барселона"дан миннатдорман", — дейди Сетьен "Sport.es" сайтига.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›