Серхио Рамос: "Хави ва Хаби Алонсо кетганига қарамай, Испания ўз услубини сақлаб қолади"

Tolibjon Qosimov
3 сен 2014, 10:53
"Реал" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамоснинг таькидлашича, миллий жамоадан кетган Хави ва Хаби Алонсоларнинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар бор.
"Хави ва Хаби Алонсо Испания терма жамоаси учун муҳим футболчилар эди. Улар жамоанинг ҳар бир муваффақиятида катта ролни ўйнашган. Аммо жамоада ғалабага ташна янги авлод футболчилари бор. Испания ўйин услуби ўзгаради деб ўйламайман. Жамоани йўқотмайдиган ўз устунликлари бор" - дейди Серхио Рамос.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru