Серхио Рамос ўзига янги жамоа топди

Omonjon To`xtamirzayev
31 янв 2025, 12:19
Жамоа клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этади.

Ёзда Серхио Рамос "Севилья"дан кетган ва шундан буён эркин агент эди. Манбанинг хабарига кўра, 38 ёшли Рамос "Монтеррей" сафига бориб қўшилади. "Реал Мадрид" собиқ сардори Мексика клуби билан бир йиллик шартнома имзолайди.

Таъкидлаш лозим, "Монтеррей" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида Мексика жамоаси "Ривер Плейт", "Урава Ред" ва "Интер"га қарши майдонга тушади. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Super Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›