Сенси жароҳат сабаб Евро-2020да ўйнамайди

Alisher
4 июн 2021, 18:51
"Интер" ярим ҳимоячиси Стефан Сенси Италия терма жамоасига бўлажак Европа чемпионати-2020да ёрдам бера олмайди.

Журналист Жанлука ди Марционинг хабарига кўра, хавбекнинг турнирда иштирок эта олмаслигининг сабаби жароҳатдир. 

25 ёшли футболчи машғулотлар жараёнида мушак жароҳатини олди.

Унинг ўрнини "Аталанта" ярим ҳимоячиси Маттео Пессина эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio

Сўнгги янгиликлар

Барча ›