

20 ёшли футболчи 59-дақиқада майдонга тушганида жамоаси 1:2 ҳисобида ютқазаётган эди. 2 дақиқадан сўнг Дембеле пенальтидан гол урди, кейин яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу мавсум Дембеле Шотландия чемпионатида 22та ўйинда 12та гол урди ва 4та голли пас берди.
Олдинроқ унга «Челси» қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар чиққанди.



