Сарри мағлубиятга изох берди

Mirjalol Normatov
9 янв 2019, 12:40
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри Англия лига кубогининг 1/2 финали доирасида "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз рақибдан кўра яхшироқ ўйин кўрсатдик ва ғалабага лойиқ эдик. "Челси" ўйинни назорат қилди ва рақибнинг хавфли ҳужумларидан яхши ҳимоялана олди. Натижадан мамнун эмас, аммо кўрсатган ўйинимиз тақсинга сазовор.

Жавоб ўйинида икки томонга ҳам қийин бўлади. "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришиш эсон эмас. Бироқ биз юқори ўйинимизни кўрсатиб, керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - деди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›