Сарри фақатгина Моуриньодан ортда қолди

Mirjalol Normatov
16 июн 2019, 21:40
"Челси" бугун Маурицио Сарри "Ювентус"да иш бошлаганлигини тасдиқлади.

60 ёшли мутахассис 2018 йилда "Челси" бош мураббийи этиб тайинланганди. У "Челси"даги илк мавсумида 39 ўйинда ғалабага эришди.

Бу натижага кўра у фақатгина Жозе Моуриньодан ортда қолди. 2004/05 йилги мавсумда Моуриньо "Челси" билан 42 ғалабани қайд этганди.

Сарри қўл остида "Челси" Европа лигаси совринини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA