Сардор Рашидов - Қатар вице-чемпиони!

Narzulla Saydullayev
19 апр 2016, 11:05
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидов Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби сафида совриндор бўлди.

Куни кеча Қатар Юлдузлар лигасида 2015-2016 йилги мавсум ўз якунига етди.

Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" сўнгги турда сафарда "Ал Садд" клуби меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу натижа "Жайиш"га мавсумни 2-ўринда тугатиш учун етарли бўлди ва Сардор Рашидов Қатар Юлдузлар лигаси кумуш медали соҳиби бўлди.

2007 йил ташкил топган "Ал Жайиш" клуби 2012 йилда Қатар Юлдузлар лигасига чиққан ва ўша йили кумуш медални қўлга киритганди. 2014 йилда ҳам жамоа иккинчи бўлган. Шундай қилиб "Ал Жайиш" ўз тарихида учинчи бор Қатар вице-чемпиони бўлди. 2013 ва 2015 йилларда клуб мамлакат чемпионатида учинчи ўринни банд этган.

Бу мавсумда Қатарда "Ал Райян" клуби чемпион бўлди. Учинчи ўрин Хави тўп тепаётган "Ал Садд" клубига насиб қилди. "Бунёдкор"нинг эртанги рақиби "Лаҳвия" клуби эса чемпионатни тўртинчи ўринда тугатди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов фаолият олиб бораётган "Умм Салал" клуби 41 очко тўплаб Юлдузлар лигасида бешинчи бўлди.


Қатар Юлдузлар лигаси. 2015-2016 йилги мавсум.

Якуний жадвал

ЖамоаЎЮДМТ-НО
1              
 Ал-Райян                 
26       
20    
2      
4      
69-23       
62      
2 Ал Жайиш26146648-2948
3 Ал-Садд26138554-3847
4 Лаҳвия261421060-4144
5 Умм-Салал261011539-3441
6 Ал-Аҳли26107942-4037
7 Ал-Сайлия261131240-4636
8 Ал-Араби261051133-3735
9 Ал-Гарафа26971033-3734
10 Ал-Хор26961125-3133
11 Ал-Вакра26931434-4530
12 Ал-Хураитиат26761338-4727
13 Қатар СК26691131-5127
14 Ал Месаимир26132215-626

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›