Сардор Абдураимов: "Мураббийларга раҳмат айтаман"

Narzulla Saydullayev
22 июн 2016, 13:17
"Машъал" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Ўйин осон кечгани йўқ. Ғалаба қозонанимиздан жуда хурсандмиз. Бошланғич таркибда илк бор майдонга тушдим. Ҳаяжон бўлди, аммо шерикларимга раҳмат улар менга ёрдам беришди. Кейинги баҳсларда ҳам ғолиб бўлишга уринамиз.

Менга ишонч билдириб майдонга туширган мураббийларимизга катта раҳмат", - дейди Сардор Абдураимов.

"Машъал" матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia