Руни дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди

Mirjalol Normatov
9 окт 2018, 21:19
"Ди-Си Юнайтед" жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди.

"Агарда ЕЧЛ финалида "Барселона" эмас, бошқа рақиб билан ўйнаганимизда, ғалаба ҳақида ўйлаган бўлардик.

Бу жамоани ва унда ўйнайдиган Лео Мессини дуёнинг энг яхшилари деб айтган бўлардим. Унинг қилаётган ишлари ақлбовар қилмайди. У барча сифатларга эга.

Роналду эса вингерликдан тўпурарлик даражасига кўтарилди. У рақибларини бир уринишда алдаб ўтади ва жарима майдончасига ёриб кириб, гол киритади.

Мессида ҳам шундай қобилият бор. У голлар уради ва майдон марказида ҳам тўп суради. Шу боисдан уни энг яхшиси деб ўйлайман", - деди Руни.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›