Роуз: "Хожсон ҳимояда яхшироқ ўйнашимизни талаб қиляпти"
Aslanov Jasurbek
23 май 2016, 13:45
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Дэнни Роузнинг сўзларига кўра, Туркияга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг жамоа бош мураббийи Рой Хожсон инглизларнинг ҳимоядаги ҳаракатларидан норози бўлган.
"Биз оптимистик руҳдамиз, аммо мураббий ҳимояда ҳимояда яхшироқ ўйнашимизни талаб қиляпти. Тўрт ой олдин терма жамоада ҳаракат қилишимни ўйламагандим ҳам. Ўзимни қулай ҳис қилишга ёрдам бераётган жамоадошларимга раҳмат" - дейди Роуз.