Россия термаси октябрь ойида Африка термаларига қарши ўйнайди

Mirjalol Normatov
24 сен 2023, 19:07
Россия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун рақиблари аниқ бўлди.

"РБ Спорт" хабарига кўра, навбатдаги ойдаги ФИФА кунларида Россия термасига Африка қитъаси вакиллари рақиблик қилишади.

Унга кўра, 12 октябрь куни Россия Москвада Камерун термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказса, 16 октябрда Туркияда Кения термасига қарши баҳс олиб борилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: РБ Спорт