

"Роналду Туринда бахтли. У А Серияда энг яхши тўпурар. Унинг танқидчилари ҳар йили 30 тадан кўп гол уриш қанчалик қийин эканлигини билишмайди.
Криштиану ақлбовар қилмас ишларга қодир. Умид қиламанки, у "Ювентус"да ҳали кўп йиллар давомида ўйнайди ва футбол ишқибозларига хурсандчиликлар тақдим этади.
Шунингдек, у Португалия терма жамоасида ҳам ҳар доимгидек яхши ўйнашига умид қиламан", - деди Пепе интервьюларидан бирида.



