

Маълумотларга кўра, россонерлар вакиллари футболчи агенти Жорже Мендешдан унинг "Қироллик клуби"даги ҳолати ҳақида маълумот сўрашган. Италия гранди вакиллари Мендеш билан "Бавария" ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш борасида учрашиб, Роналду ҳақида саволлар беришган.
Олдинроқ Роналду солиқ муаммоси туфайли "Қироллик клуби"ни тарк этиши мумкинлиги эълон қилинган эди. 31 июль куни у суд олдида жавоб беради.



