Роналдо: "Месси яхши футболчи, аммо "Олтин тўп"ни Роналду ютиши керак"
Aslanov Jasurbek
20 ноя 2014, 17:16
"Реал" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдонинг ҳисоблашича, "Олтин тўп"ни "Қироллик клуби" футболчиси Криштиану Роналду қўлга киритиши керак.
"Олтин тўп" Роналдуга насиб қилишига ишонаман. У яхши ўйнаяпти ва кўплаб голларга муаллифлик қилмоқда. Месси ҳам яхши формада, аммо бу йилдаги унинг ижросидаги футболни эсдан чиқармайдиган дейиш қийин. Кўрамиз, ким ғолиб бўларкан" - дейди Роналдо.