

“Жараён ижобий кечди. Икки ҳафта ортда қолди, футболчилар чин дилдан ҳаракат қилишиб, ижобий таассурот қолдиришмоқда. Машғулотлар интенсив тарзда кечмоқда- биринчи ҳафтада жисмоний жиҳатга эътибор қаратилди, ҳозир тактик машғулотларни ўткаяпмиз.
Футболчилар характер, қизиқишларини кўрсата олишди. Бу энг муҳими. Жамоам шу икки ҳафтада амалга оширган ишдан мамнунман.
Олдимизда бир қатор назорат учрашувлари ва машғулотлар бор. Мавсум бошланишига қадар яхши формага кириб олишимиз керак. Ла Лига беллашувларида осон ўйинлар бўлмайди”, деди Куман.
Каталонияликлар Испания чемпионатининг илк турида ўз майдонларида, 27 сентбярь куни “Вильярреал” билан куч синашишади.



