

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 32 ёшли арманистонлик футболчи клуб билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтиради, унинг маоши 4,5 млн евро+бонуслар кўринишида бўлади.
Мхитарян 2020/21 йилги мавсум "Рома" таркибида 46та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 13та ассист қайд этди.
Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



