“Рома” Игуаинни сотиб ололмаса, бор эътиборини “Реал” ҳужумчисига қаратади

6 июл 2019, 08:20
Мариано Диас Рим клуби назарига тушди.

Тез орада “Рома”ни Эдин Жеко тарк этади. Римликлар унинг ўрнига “Ювентус”дан Гонсало Игуаинни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Агар бу трансфер амалга ошмаса, у ҳолда “бўрилар” бор диққат-эътиборини “Реал”нинг доминиканлик ҳужумчиси Мариано Диасга қаратади.

Аввалроқ Диаснинг хизматлари “Милан”га таклиф этилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Calciomercato