"Рома" А Сериянинг сўнгги 7 ўйинида 5 марта мағлуб бўлди

Mirjalol Normatov
16 фев 2020, 12:29
Италия чемпионатининг 24-турида "Рома" сафарда "Аталанта"га мағлуб бўлди.

Қайд этиш керак, римликлар А Серия доирасида ўтган 7 ўйинда 5 марта мағлуб бўлишди. "Торино" (0:2), "Ювентус" (1:2), "Сассуоло" (2:4), "Болонья" (2:3) ва "Аталанта" (1:2) каби рақибларига имкониятни бой беришди.

Айни дамда Пауло Фонсека шогирдлари А Серия турнир жадвалида 39 очко билан 5-поғонада кетмоқда. 4-ўриндаги "Аталанта" билан ўртадаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal