Роберто Манчини: «Фақат битта нарса дейиш мумкин: биз – аҳмоқлармиз!»

Narzulla Saydullayev
5 фев 2015, 08:35
«Интер» устози Роберто Манчини Италия кубоги доирсидаги «Наполи»га қарши ўйиндан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.
«Менинг гапим йўқ. Бундай голларни ўтказиб юбориш керакмас. Мумкин эмас! Ўйин тугаганди, 30 сония қолганди.

Голга қадар биз яхши ўйнагандик, биз гол уришимиз керак, ўтказиш эмас. Жуда кўп гол ўтказаяпмиз.

Фақат бир гап айтиш мумкин: биз – аҳмоқлармиз! Бундай голларни ўтказиш – аҳмоқлик!

Менинг жамоам 3та ўйин кетма-кет мағлуб бўлганини эслай олмайман. Балки, бу 10 йил содир бўлгандир», – дейди Манчини.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru