

"Олдимда бир нечта вариантлар бор, аммо кейинги мавсум нима бўлишини айтишга жуда эрта. Лекин, аниқ нимадир содир бўлади. 1 ёки 2 йил ўйнаганимдан сўнг, "Бавария"га қайтаман. Бу 100 фоиз аниқ. Биз клуби президенти Ули Хённес ва бош директор Карл-Хайнц Румменинге билан суҳбатлашдик.
Лекин, ўзингиз ҳам биласиз икки йилда кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкин. Шунинг учун биринчи навбатда Мюнхенга қайтишим зарур, кейин кўрамиз", - дея Риберининг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.
Қайд этиш керак, 36 ёшли Рибери 2007 йилдан бери "Бавария" сафида ўйнаб келаётганди. Бу давр мобайнида у 8 карра Германия чемпиони ва 1 марта ЕЧЛ ғолиби бўлди.



