"Реал"нинг собиқ вице-президенти коронавирус оқибатида вафот этди

5 май 2020, 23:35
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ вице-президенти Амадор Суарес 76 ёшида, коронавирус инфекцияси оқибатида оламдан ўтди.

Бу ҳақида Marca нашри маълум қилди. Функционер 40 кун давомида касаллик билан курашган.

Суарес 2006-2009 йилларда "Реал"ни Рамон Кальдерон бошқарган пайтда клубнинг вице-президенти лавозимида фаолият юритган эди. 

Унинг 27та балиқ овловчи кемаларни ўз ичига олган денгиз компанияси бор эди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида "қироллик клуби" собиқ президенти Лоренсо Санс вафот этган, унинг ўлимига ҳам инфекция сабаб бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›