

"Goal" нашри хабарига кўра, испаниялик мутахассиснинг хизматларига "Шанхай СИПГ" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Хитой жамоаси унга йилига 10 млн евро маош таклиф қилмоқда.
Унинг бошчилигидаги "Ньюкасл" АПЛнинг ўтган 10 турида ғалаба қозона олмади. Шу боисдан Бенитес истеъфога чиқиши кутилмоқда.
"Шанхай СИПГ" таркибида Одил Аҳмедов фаолият олиб бормоқда.



