"Реал"нинг собиқ футболчиси "Челси"нинг имкониятларини юқорироқ баҳолади

Mirjalol Normatov
6 апр 2022, 23:31
"Реал" собиқ футболчиси Стив Макманаман "қироллик клуби"нинг "Челси"га қарши ўйиндаги имкониятлари ҳақида гапирди.

"Реал"нинг ўйинларини тез-тез кўриб тураман. Менимча, "Челси" ҳозирда тартиблироқ ва яхшироқ тактикада ўйнамоқда. "Реал" бугун ғалабага эриша олмаса керак деб ўйлайман.

Вальверде учрашувда асосий ўйинчи бўлиши керак. У ҳужум ва ҳимояга доимо ёрдам беради. Бунинг учун унинг жисмоний тайёргарлиги яхши даражада бўлиб турибди", - деди "Реал"нинг собиқ футболчиси.

Стив 1999-2003 йиллар давомида "Реал" таркибида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BT Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›