

Белгиялик Ла Лигада 3 ўйинда қатнашиб, уларнинг иккитасида дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолганди.
“Мухлислар шу орқали мени баҳолашди. Бу бутун жамоанинг хизматидир. Умид қиламанки, “Реал”нинг бўлажак ғалабаларига ҳам ёрдам беришда давом этаман”, дейди Куртуа.




