«Реал» ярим ҳимоячиси жароҳат олди

Narzulla Saydullayev
14 апр 2018, 01:01
«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич бугунги машғулотларда иштирок этмади.

Жамоа бугундан «Малага» билан ўйинга тайёргарликни бошлади.

Хорватиялик футболчи «Ювентус» билан ўйиннинг 74-дақиқасида алмаштирилганди. У «Реал» базасида якка тартибда ишлади.

Модричнинг якшанба кунги «Малага» билан баҳсдаги иштироки сўроқ остида. Футболчини «Бавария» билан ЕЧЛ ярим финал баҳсига асраб қўйишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com