"Реал" ва "Барселона" Холанднинг кўп жароҳат олаётганидан хавотирда

Sherzod Nurmatov
22 фев 2022, 19:32
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг соғлиғи "Реал" ва "Барселона"ни хавотирга солмоқда.

"El Chiringuito" хабарига кўра, норвегиялик юлдузга даъвогар икки клуб унинг жорий мавсумда кўп марта жароҳатга йўлиқаётганига сабаб нима эканлигини билмоқчи.

21 ёшли футболчи ушбу мавсумда мушакларидан уч марта жароҳат олди ва 14 та ўйинни ўтказиб юборди.

Шунга қарамай, Холанднинг "Боруссия Дортмунд"даги статистикаси одамни ҳайратга солади – 2 йил ичида 79 та ўйинда 80 та гол ва 21 та голли узатма.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: El Chiringuito