“Реал” Солари қўл остидаги Искосиз 6 та ўйинда ғалаба қозонди

14 янв 2019, 07:53
“Реал Мадрид” кеча Ла Лиганинг 19-турида сафарда “Бетис”ни 2:1 ҳисобида таслим қилди.

Лука Модрич ва Дани Себальосларнинг голлари Мадрид клубига ғалаба келтирди. Учрашувда Иско захирада қолдирилди. Оpta’нинг ёзишича, “Реал” Сантьяго Солари келгандан сўнг Искосиз 6 та ўйинда 6 та ғалабага эришди. Бунгача эса Мадрид клуби Иско ўйнаган 11 та ўйиннинг 7 тасида ғалаба қозонган.

“Бетис” билан учрашувдан сўнг “Реал” 33 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди ва учинчи ўриндаги “Севилья”га етиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta