

35 ёшли хавбек сўнгги икки йилни Данияда "Мидтьюлланд" ва "Эсбьерг" сафида ўтказди, аммо фаолиятини мавсум ўртасида якунлади.
Футболчининг сўзларига кўра, ушбу қарорга у яқинда олган жароҳат сабаб бўлган.
Ван дер Варт телевиденияда эксперт сифатида ишлашда давом этади ва мураббий бўлишни ҳам режалаштирган.
Рафаэль фаолияти давомида "Аякс", "Гамбург", "Реал", "Тоттенхэм" ва "Бетис" клублари шарафини ҳимоя қилган.



