

Манба берган хабарга кўра, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида ПСЖдан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Хаби Алонсо Мадрид марказий чизиғини кучайтириш зарур деган хулосага келган. "Реал" бош мураббийи Родрини бу вазифа учун идеал номзод деб ҳисобламоқда.
"Олтин тўп" соҳиби ўтган мавсум тиззасининг хочсимон боғлами узилгани сабабли АПЛда бор йўғи 3 та ўйин ўтказди.



