

"Қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси жорий ой сўнггида якунланадиган 35 ёшли футболчи клуб раҳбарияти билан навбатдаги музокараларни ўтказди.
Суҳбат якунида "Реал" президенти Флорентино Перес Рамосга сўнгги шартномани таклиф беришга тайёрлигини маълум қилди.
Серхио 2005 йилдан бери мадридликлар сафида ўйнайди. Рамос ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 15та ўйинда мадйонга тушиб, 2та гол (пенальтидан) уришга эришди.



