"Реал" ПСЖ билан музокаралар яхши кетаётган бўлса ҳам, Мбаппе билан шартнома имзолаш учун январни кутиши мумкин

Alisher
28 авг 2021, 15:16
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.

"Реал" француз клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Бу борадаги ишлар яхши кетаётганига қарамасдан, Мадрид клуби битимни январда имзолашга ҳаракат қилиш ҳақида ўйламоқда.

Килиан ПСЖ раҳбариятига яна "Реал"да ўйнашни орзу қилишини айтди.

Испан клуби 1 январь куни Мбаппе билан дастлабки шартнома тузиш имкониятига эга бўлади, сабаби унинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›