"Реал" Модричга дам берди, у "Осасуна"га қарши ўйнамайди. Каземиро "Ман Сити" билан ўйинга қайтади

Alisher
19 апр 2022, 18:01
Лука Модрич ва Каземиро "Реал"нинг "Осасуна"га қарши ўйинида иштирок этмайди.

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти тўпланиб қолган чарчоқлар сабаб 36 ёшли хорватга дам олиш тақдим этилганини хабар қилди.

Каземиро, шунингдек Лука Йович ва Мариано Диасдам ҳам кичик жароҳат бор. Уларнинг барчаси "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинга тикланишади.

"Реал" эртага Ла Лига 33-тур доирасида "Осасуна" билан ўйин ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›