"Реал" Модрич билан шартномани узайтиришга тайёр

Alisher
13 мар 2022, 12:10
Мадриднинг "Реал" клуби ёзда шартномаси якунига етадиган ярим ҳимоячи Лука Модрич билан шартномани узайтиришга тайёр.

36 ёшли Модричнинг бошқа клубга ўтиши кўриб чиқилмаяпти - Модрич ёки "Реал" билан шартномасини узайтиради, ёки фаолиятини якунлайди.

"Реал" ҳали ҳам Модрични фойдали деб билади, энг асосийси унинг клуб кийим алмаштириш хонасида даражасини ҳисобга олади.

Модрич янги шартнома сабаб бир қанча гонорарларнинг пасайишига рози бўлиши керак. Хорват футболчиси "Реал"да 10 йилдан бери ўйнайди - у 2012 йилнинг ёзидан келган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›