"Реал" Искони сотмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
16 май 2016, 13:26
"Реал" раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоа ярим ҳимоячиси Иско билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Олдинроқ бу футболчининг хизматларига "Ювентус" қизиқиш билдирган эди, аммо "кекса синьора" бош директори Жузеппе Маротта испаниялик Италия грандида бўлмаслигини айтган эди. Маълумотларга кўра, бьянкорени ҳозир ҳам ўйинчини кузатмоқда.

Испан ОАВда Иско ёзда трансферга қўйилиши ҳақида эълон қилинган эди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда Примеронинг 31 учрашувида 3 та гол урди ва 7 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport