

Маълумотларга кўра, Менди "Барселона"га қарши кечган мавсумолди турне ўйинида (0:3) сонидан жароҳат олди. "Реал" ҳимоячиси биринчи тайм охирида алмаштирилган эди.
Мендининг тикланишига бир ой вақт кетади. Шундай қилиб, Фран Гарсия мавсум стартида "Реал"нинг асосий чап қанот ҳимоячиси бўлади.



