

“Реал” “Рома”нинг бразилиялик посбони трансфери устида ишлашда давом этмоқда. Қайд этилишича, клуб Алиссон учун “Рома”га бугун 50 млн евролик таклифни юборади. Мадрид клуби футболчининг трансферига 60 млн евродан кўп пул тўламоқчи эмас. Аммо “Рома” Алиссони 100 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Агар дарвозабоннинг ўзи “Реал”га ўтишни хоҳлаб қолса, вазият чигаллашиши мумкин.



