

Сотув январда амалга ошиши мумкин. Испан гранди футболчини 25 миллион евро эвазига қўйиб юборади.
Ўйинчига "Вест Хэм" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Эденнинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.


